Сурхондарёда прокурор 10 минг АҚШ долларини пора тариқасида олаётганда ушланди

Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори 10 минг доллар пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда нашримизга Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Унга кўра, «29 июнь куни Сурхондарё вилояти прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори “ЕРС” МЧЖга сув тежовчи технологияларни ўрнатиш билан боғлиқ масалаларига кўмаклашиш эвазига фирибгарлик йўли билан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган», – дейилади.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.