Сурия бозорида портлаш содир бўлди
Суриянинг Туркия чегарасига яқин жойлашган Азаз шахрининг бозорида бомба ўрнатилган автомобилнинг портлаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди ва жароҳатланганлар ҳам мавжуд, деб ёзмоқда BBC.
Сурия президенти Башар ал-Ассадга қарши курашаётган туркпараст жангарилар томонидан бошқариладиган шаҳарчадаги ҳужумни ким амалга оширгани номаълум.
Бомба портлаганда бозорда харидорлар Рамазон ҳайити арафасида фарзандлари учун янги кийим сотиб олиш билан банд бўлган.
Сурияда фаолият юритаётган “Оқ дубулғалилар” кўнгилли қутқарув гуруҳи ҳалок бўлганлар орасида икки бола борлигини айтган.
Улашиш:
Шарҳлар