Сурхондарёда 10 млн еврога осма канат қурилади
Австриянинг “Doppelmayr” компанияси Сурхондарё вилоятида 10 млн еврога осма канат қуришни режалаштирмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимининг Венгрияга ташрифи чоғида маҳаллий “Denov Oltin Don” компанияси ва “European Doppelmayr” компанияси ўртасида Сангардак қишлоғида ҳаводан ўтувчи канат қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди.
Дара тепасида кузатув майдончаси, енгил конструкцияли меҳмон уйлари, ресторан, от ва туя миниш, спорт, оилавий сайр қилиш, селфи, ўйин ва рақслар учун майдонлар қурилиши режалаштирилган.
Яқин кунларда 1200 метрли канат йўли қурилишини бошланади ҳамда лойиҳа жорий йилда фойдаланишга топширилади.
Улашиш:
Шарҳлар