Сурхондарёда аҳоли турар жойига кириб қолган айиқ отиб ўлдирилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида аҳоли турар жойига айиқ келиб қолганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги расмий муносабат билдирди.

15 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги “Жаннатмакон” МФЙ ҳудудига кутилмаганда айиқ келиб қолган. Йиртқич ҳайвон аҳоли турар жойларига кириб, инсонлар ҳаётига хавф туғдирган. Айиқни зарарсизлантириш жараёнида йиртқич ИИБ ходимларидан бирига ташланган ва жароҳат етказган. Шу билан бирга, 74-сонли мактаб ҳудудига ҳам кирган.

«Ҳолат кутилмаганда юз бергани, айиқнинг тажовузкор ҳаракат қилгани ва мактаб ўқувчилари ҳаётига хавф туғдирганлиги сабабли тезкор чора кўриш талаб қилинган ва йиртқич отиб ўлдирилган», – дейилади хабарда. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.