Божхона постида қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ ноқонуний сигаретлар тўхтатиб қолинди

Фото: Пресс-служба Сурхандарьинского таможенного управления

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Т.Б. бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси белгилан тартибда божхона постида мавжуд инспекцион кўрикдан ўтказилган.

“Текширув давомида рентген тасвирлари автотранспорт воситасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилган товарлардан бошқа товарлар борлиги кўрсатди. Шундан сўнг, автотранспорт воситаси а божхона кўригидан ўтказилди”, – дейилади хабарда.

Натижада, автотранспорт воситаси юкхонасида яширин тарзда қоғоз қутиларга жойлаштирилган, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, хорижда ишлаб чиқарилган ва акциз маркалари бўлмаган умумий қиймати 1 млрд. 26 млн. сўмлик жами 27 000 қути 3 хил номдаги сигарет маҳсулотлари юкланганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.