Сурхондарёда ўсмирлар нотаниш 23 ёшли йигитни калтаклашди
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги 59-мактаб ўқувчилари ўртасидаги муштлашув видеоси тарқалди. Вилоят ички ишлар бошқармаси ушбу хабарга изоҳ берди.
Ҳодиса жорий йилнинг 9 апрель куни 59-мактаб яқинида содир бўлган. 2006 йилда туғилган Б.Н. ва М.Н.лар ўзаро бирлашиб, олдиндан таниш бўлмаган, Қизилтепа маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган Х.Ж. билан ҳеч қандай сабабсиз ўзаро жанжаллашиб қолишган.
Ўзаро жанжал чоғида вояга етмаганлар Х.Ж. танасининг турли жойларига уриб, юзига тепиб, тан жароҳати етказган. Видеода безорилардан бири бошқа ўсмирни ҳам муштлаб, тепган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Н ва М.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Шарҳлар