Сурхондарёда 12 ёшли бола ЙТҲда ҳалок бўлди
2024 йилнинг 17 май куни Музработ тумани «Дарбанд» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-110 автомобил йўлининг 79-километрида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи М.Б. ўзига тегишли бўлган «Cobalt» русумли автомашинасида тезликни ошириб, ўрнатилган светофорнинг таъқиқловчи ишорасида ҳаракатланган. Натижада йўлнинг ўнг томонидан чап томонига югуриб ўтмоқчи бўлган 3 нафар вояга етмаган болалардан икки нафарини уриб кетган.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 2012 йилда туғилган Р.М. олган тан жароҳати билан туман Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Қолган икки нафар вояга етмаган болаларнинг саломатлиги яхши, ҳозирда яшаш хонадонида.
Ушбу ҳолат юзасидан Музработ тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар