Сурхондарёда тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ва «Экспорт уч қадамда» тизими тақдимоти ўтказилди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда қатнашган нашримиз журналисти хабар беряпти.

Божхона қўмитаси ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси,вилоят ҳокимлиги, инвестицися бошқармасининг раҳбар ва масъул ходимлари, Савдо-саноат палараси, рухсатнома ва сертификат  берувчи идора вакиллари, экспортёр-импортёр корхоналар вакиллари, инвесторлар,ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ҳамда божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар иштирок этишди.

«Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад давлатимиз томонидан тадбиркорларга божхона соҳасида тақдим этилаётган қулайлик ва имтиёзлар, «Экспорт уч қадамда» тизими, «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» режимининг афзалликлари ҳамда Давлатимиз томонидан инвесторларга яратилган шарт-шароитлар билан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини яқиндан таништириш, мавжуд муаммоли масалаларга ижобий ечим топишдан иборат бўлди», – дейилди учрашувда.

Тадбир давомида Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи И.Парадев бугунги кунда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига Далатимиз томонидан яратиб берилаётган кўплаб қулайликлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Жумладан, экспортни қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштириш тартиботларини соддалаштириш бўйича яратилган имкониятлар бўйича тақдимотлар намойиш қилинди. Шунингдек, ушбу режимга товарлар жойлаштирилганда тадбиркорнинг ҳам вақти ҳам маблағлари  сезиларли даражада тежалиши мисоллар ёрдамида тушунтириб берилди.

Давлат раҳбарининг ПФ-27-сон Фармони ижроси доирасида экспорт билан боғлиқ барча жараёнларни ўзида қамраб олган “Экспорт уч қадамда” тизими ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди. Яъни, илгари 9 та босқичдан иборат бўлган жараёнлар тадбиркорлик субъектларига енгиллик яратиш мақсадида 3 баробарга қисқаргани юзасидан батафсил маълумот берилди.

✅1-босқичда – экспорт шартномаси шакиллантирилади;

✅2-босқичда – тизим ёрдамида транспорт ҳужжати ва шартнома маълумотлари асосида экспорт декларацияси автоматик шакллантирлади;

✅3-босқичда – чегара божхона постида экспорт декларацияси расмийлаштирилади ва бир вактнинг ўзида транспорт назорати амалга оширилади.

Мулоқот давомида божхона операцияларини амалга оширишда соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш имконияти яратилиши, гувоҳнома турларига қараб тақдим этиладиган  имтиёз ва қўйиладиган талаблар батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, тадбир давомида бир гуруҳ тадбиркорларнинг мурожаатларига ҳам шу ернинг ўзида ечим топилди ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.