Тошкентнинг Юнусобод туманини сув босди (видео)
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг айрим ҳудудларини сув босгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. 5, 6, 7-даҳаларида техноген сув босиш ҳодисалари кузатилаётгани айтилмоқда.
“Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ ҳолат юзасидан маълумот эълон қилди. Таъкидланишича, Юнусобод туманининг Мойқўрғон ва Қорақамиш кўчалари кесишмасидаги 1200 мм қувур ёрилиб кетиб, қувурдаги юқори босимли сув ҳудудларни босиши мумкин.
“Шу сабабли, Тикланиш маҳалласи 1,2,3,4,5,6-тор кўчалари, Ғиштқўрғон кўчалари, Астрабод маҳалласи, Туркистон, Собиробод маҳаллаларида, Зенит заводи, Прокуратура академияси, Пиво заводида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Шу билан бирга ушбу ҳудудда жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда ҳам сув бўлмайди”, — дейилади хабарда.
Шарҳлар