Тошкентнинг иккита туманида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сувўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ истеъмолчиларга ичимлик сув босими пасайиши ҳамда вақтинча бўлмаслигини маълум қилди.
5 сентябрь соат 09:00 дан 6 сентябрь 21:00 га қадар қуйидаги ҳудудларда сув бўлмайди:
Бектемир тумани бўйича:
«Миришкор», «Роҳат», «Мажнунтол», «Зилола», «Иқбол», «Чашма», «Ийк ота», «Абай», «Гулбоғ», «Ҳусайн Бойқаро», «Бектемир», «Олтинтопган», «Соҳил», «Мусаффо» маҳаллалари ҳамда «Водник» иссиқлик марказида;
Юнусобод тумани бўйича:
«Исломобод», «Ҳасанбой», «Шарқ ҳақиқати» маҳаллаларида.
Улашиш:
Шарҳлар