“Сувтаъминоти” томонидан ўтказилган 85 та тендерда Қурилиш вазирлиги тизимидаги корхоналар ғолиб чиққан

Фото: Daryo.uz

9-март куни Сув таъминоти унитар корхонаси (Сув хўжалиги вазирлиги)нинг Тошкент шаҳар ва вилояти ҳудудий бошқармаси ўтказган нақд 85 та тендер натижалари эълон қилинди. Бу хақда Daryo.uz интернет нашри ёзмоқда.

«Ушбу лотларнинг умумий бошланғич қиймати — 127 миллион 500 минг сўмни ташкил этади», – дейилади хабарда.

Тендердан мақсад бир қатор обектларни қуриш ва реконструксия қилиш (шунингдек, яна бир нечта хизматлар) учун консалтинг ташкилот танлаш эди. Шу 85 та тендернинг барчасида бор-йўғи 2 донагина тадбиркорлик субекти иштирок этди (тағин улар ҳам жуда шубҳали):

  • Тошкент вилояти Қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази;
  • Сирдарё вилояти Қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази.

Номлар жуда ўхшаш, шундай эмасми? Очиқ маълумотлар бу ҳолат тасодиф эмаслигини кўрсатмоқда — бу муассасаларнинг иккиси ҳам Қурилиш вазирлигига қарашли. Яъни булар бир-бирига ҳеч қандай рақобат таклиф қилолмайди, тендерда манфаатлар тўқнашуви мавжуд.

Бир давлат ташкилоти 85 та тендер ўтказади, унда негадир фақат иккита корхона қатнашади, қизиғи, уларнинг иккиси ҳам давлатга тегишли.

Ушбу харид лотларини Тошкент вилоятидаги консалтинг маркази ютиб олди (100 га 85). 4 нафар комиссия аъзоси эса ҳеч бир норозиликсиз тендерни тасдиқлаб берган.

«Масъуллардан ушбу шубҳали тендер натижаларига эътибор қаратиб, ноқонуний ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўришни сўраймиз», – дейилган хабар якунида.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.