Тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси 2022 йил январь воқеалари пайтида ушланганидан кейин Қозоғистон хавфсизлик кучларининг ходимлари томонидан қийноққа солинганини тан олди

Сотрудники правоохранительных органов рядом с Площадью Республики в Алматы. Источник: orda.kz

Тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси 2022 йил январь воқеалари чоғида қўлга олинган хорижликларга нисбатан Қозоғистон хавфсизлик кучлари томонидан қийноқлар қўлланганидан шикоят қилган. Бу ҳақда “Медиазона” нашри “Халқаро ҳуқуқий ҳимоя” ташкилотига таяниб ёзади.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг Алмата вилояти прокуратураси 8 июнь куни ўзбекларнинг аризасини рўйхатга олган, бироқ бу ҳақда энди маълум бўлди.

“Халқаро ҳуқуқий ҳимоя” ташкилотининг раҳбари Айна Шорманбоеванинг аниқлик киритишича, ўтган йил бошида Қозоғистонни тарк этган хорижликлар таъқибдан қўрқиб, қийноқлар ҳақида ҳеч кимга айтмаган.

Шорманбаеванинг сўзларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўзлари Ўзбекистонга бориб, воқеа иштирокчиларини топиб, улардан кўрсатмалар олган. Кейин ҳужжатларни Қозоғистон прокуратурасига топширган ва идорадан январь воқеалари бўйича ҳибсга олинганларни жабрланувчи деб тан олишни сўраган.

Бундан ташқари, ўзбеклар қийноқларга учраган қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рўзиохунов билан бирга ҳибсга олингани боис, инсон ҳуқуқлари ташкилоти ушбу эпизодларни битта ишга бирлаштиришни талаб қилган.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан адвокатлар ўзбекистонликларнинг исм-шарифларини эълон қилишмади, фақат уларнинг энг каттаси 48 ёшда, энг кичиги 26 ёшда, уч нафари бир оила аъзоси эканлигини таъкидлади.

Алмата вилояти прокуратураси журналистларга ушбу факт бўйича қийноқлар, шунингдек, мансаб ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Жазмен Викрам Рўзиохуновнинг иши 2022 йил январида маълум бўлган эди. Мусиқачи қийноқлар остида Қозоғистон давлат телеканали эфирида Алматада ўтказилган митингларда қатнашгани учун 200 доллар олганини тан олишга мажбурланган.

Қирғизистонликлар ўз ватандошини таниб, шов-шув кўтарган, шундан сўнг Қозоғистон расмийлари Рўзиохуновни ватанига жўнатган.

Кейинчалик Январь воқеалари ёки Қонли январь деб аталган Қозоғистондаги намойишлари 2022 йил 2 январда янги йилдан бошлаб суюлтирилган  газ нархининг кескин ошиши ортидан бошланганди. 3-4 январь кунлари намойишлар Алмата ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларига ҳам тарқалади. Намойишчилар иқтисодий талаблардан сиёсий талабларга, жумладан, ҳукумат истеъфога чиқиши ва мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбаевнинг сиёсатдан кетишини ўз ичига олувчи талабларга ўтиб кетди.

2022 йил 15 январь ҳолатига кўра, 4353 киши жабрланган, улардан 3393 нафари кучишлатар органларининг ходимларидир. Моргларга 238 нафар ҳалок бўлган киши олиб келинган, улардан 19 нафари полиция ходими ва ҳарбийлар.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.