Тўртта дарахтни ноқонуний кесган наманганлик фуқаро 2 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди

Суд
Источник: unsplash.com

Наманганлик фуқаро ёши бир асрлик ольха дарахтларини кесиб, ўсимлик дунёсига 326 миллион сўмдан ортиқ зарар етказган.

Экология бошқармаси инспекторлари томонидан ўтказилган рейд натижасида фуқаро Б.M. «Ўлмас» маҳалласи ҳудудидаги 4 туп қимматбаҳо мевали дарахтни йўқ қилган. Ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун туман прокуратурасига тақдим этилди. Текширув натижаларига кўра, Б.M.гa нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми (экинлар, ўрмонлар, дарахтлар ёки бошқа ўсимликларни шикастлаш ёки нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, судга юборилди.

Жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди томонидан Б.M. 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ва зарарни ундириш учун 326 850 000 сўм жаримага  тортилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.