Ўта оғир жиноятларни содир этган қидирувдаги шахс қўлга олинди
Оғир ва ўта оғир турдаги жиноят содир этганликда гумонланган Абдуллаев Акромжон Бахтиёрович (1990 й.т.) Тошкент вилоятида қўлга олингани айтилмоқда.
«Маълумотларга қараганда, у Тошкент тумани Оқ том қишлғидаги қамишзорлар орасида яшириниб юрган бўлган. Аввалроқ бу жиноятчини топганга 40 млн. сўм мукофот пули берилиши айтилган эди», – дейилади хабарда.
Аввалроқ, Тошкентда терговдан қочиб яширинган 4 нафар шахслар қидирилаётгани ҳақида ёзгандик.
Улашиш:
Шарҳлар