Тошкентнинг учта туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Foto: Oyina.uz

Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели, Олмазор ва Миробод туманларининг айрим ҳудудларига 2 июль куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз пойтахт” хабар бермоқда.

Ушбу ҳудудлар қуйидагилар:

Сергели тумани (соат 11:00 дан 17:00 гача): “Бунёдкор” ва “Янги Бунёдкор” МФЙлари
Аҳоли истеъмолчилари сони: 23 та кўп қаватли уйлардаги 2328 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 6 та

Олмазор тумани (соат 10:00 дан 17:30 гача): “Янги Себзор” МФЙ
Аҳоли истеъмолчилари сони: кўп қаватли уйдаги 108 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 2 та

Миробод тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача): “Оқ уй” МФЙ Эски отчопар кўчаси
Аҳоли истеъмолчилари сони: 42та хонадон

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.