Тошкентнинг учта туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади
Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек, Бектемир ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларига 3 июль куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар бермоқда.
Газ қуйидаги ҳудудларда бўлмайди:
Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 14:30 гача): “Дўстлик” ва “Чингелди” МФЙлари
Аҳоли истеъмолчилари сони: 1320 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 28 та
Бектемир тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача): “Нурли йўл” МФЙ Яшил водий, Шодиёна, А.Икромов, А.Темур, Бектемир шох кўчалари, “Забардаст” МФЙ Янги ҳаёт кўчаси
Аҳоли истеъмолчилари сони: 476 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар сони: 12 та
Яшнобод тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача): “Миришкор” МФЙ
Аҳоли истеъмолчилари сони: 510 та ерли хонадон
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Шарҳлар