Табиий газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди

Фото: департмент

Навбаҳор туманида “M-R.” МЧЖ масъул шахслари МЧЖ нотурар биносини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 155,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

«Бекобод ва Оҳангарон шаҳарларида эса фуқаролар Т.Х. ва Ж.А. ўз уйларида ташкил этган иссиқхоналарда ясама иситиш қозонларини газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 248,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.