Табиий газдан ноқонуний фойдалаганлар аниқланди
Қибрай туман прокуратураси томонидан “Қибрайтумангаз” филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ф.Ф” МЧЖ раҳбари З.Ғ. ва бошқалар МЧЖнинг қум қуритиш цехида газ тармоғидан тамғалаш йўли билан узилган. Лекин, улар ўзбошимчалик билан тижорат мақсадида тармоққа қайта уланиб, юқори қувватдаги сертификатланмаган газ ёндиргичдан фойдаланган ҳолда 553,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган, деб ёзмоқда Департамент матбуот хизмати.
“Департаментнинг Қуйичирчиқ туман бўлими томонидан «Қуйичирчиқтумангаз» ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширувда “Сирғали” МФЙда яшовчи А.О. ўз уйининг 24 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, ушбу иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан уланган ва натижада жами 149,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган”, – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар