Табиий фавқулодда вазиятлар сони 2022 йилга нисбатан 34 фоизга камайган
АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида кўчки 100 фоизга, сел тошқинлари 50 фоизга, табиий газдан заҳарланиш 81 фоизга, ис газидан заҳарланиш 7 фоизга, сувдаги ҳодисалар 33 фоизга ва бошқа турдаги фавқулодда ваиятларнинг ҳам камайгани ҳақда хабар берилди.
«Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўналишида йил давомида 319 398 та корхона ва ташкилотларнинг 55 615 тасида режали, 37 801 тасида назорат тартибида, 115 845 тасида тезкор текширишлар ҳамда 13 035 та тадбиркорлик субъектларига тегишли обектларда ёнғин-профилактика кўриклари ўтказилди», – дейилади хабарда.
Шунингдек, 6 306 323 та якка тартибдаги уй-жойлардан 4 130 309 тасини, 40 813 та кўп қаватли уйларни ҳамда улардаги 1 233 593 та хонадоннинг ёнғинга қарши ҳолати текшириб чиқилди.
Амалга оширилган ишлар ҳамда профилактик тадбирлар натижасида 2023 йилда республикада содир бўлган ёнғинлар сони 10 204 тани ташкил этиб, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 59 тага камайишига эришилди.
Шарҳлар