Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланганлар қўлга тушди
Ховос тумани прокуратураси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “Х.О.” МЧЖ масъул шахслари ишлаб чиқариш цехидаги электр ҳисоблагичга қасддан шикаст етказиб, 177,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
«Департаментнинг Вобкент тумани бўлими томонидан “Бухоротумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари билан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаро М.А. товуқхона биносини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ҳеч қандай ҳужжатсиз қайта улаб, 159,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган», – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар