Табиий ресурслардан қарздорликларни йўқ қилиб беришни ваъда қилганлар ушланди
Хонобод шаҳрида Хонобод шаҳар электр тармоқлари корхонаси электромонтёри Ш.К. “Б.Х.” МЧЖнинг “Анҳор” МФЙ ҳудудидаги кафе биносида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳолати бўйича ҳисобланган 32 млн сўм зарарни танишлари ёрдамида 2 млн сўмгача камайтириб бериши эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
«Учтепа туманида “Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖнинг Учтепа туман бўлими инспектори А.Б. фуқаро К.Д.нинг хонадонида ичимлик суви таъминотидан 7 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериши эвазига 5 млн сўмни олган вақтида қўлга тушди», – дейилади хабарда.
Жомбой туманида эса, “Худудгаз-Самарқанд” ГТФ туман бўлими ходими С.Қ. фуқаро М.М.нинг ишончига кириб, унинг хонадонини газ тармоғи қайта улаб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 250 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар