Тадқиқот: Хитой вакцинаси коронавируснинг дельта-штаммига қарши бартараф этувчи самарани сақлаб қолди
ZF2001 (ZF-UZ-VAC2001) вакцинаси коронавируснинг дельта-штаммига қарши бартараф этувчи самарасини сезиларли даражада сақлаб қолган, аммо лаборатория тадқиқотларига кўра, хитойлик тадқиқотчилар бироз пасайишни аниқлаган. Бу ҳақда Reuters агентлиги тадқиқотга таянган ҳолда ёзади.
Тадқиқотчилар томонидан чоп этилган мақолада айтилишича, дельта-штаммнинг реал вариантини имитация қилувчи зарраларга қарши тест ўтказилганида, уч дозали вакцина билан эсланган кишилардан олинган зардоб намуналари эскироқ вариантни имитация қилувчи зарралар билан таққослаганда бартараф этувчи самара 1,2 баравар пасайганини кўрсатган.
Шунга қарамасдан, тадқиқотчилар вакцина одамларда турли вариантлардаги касалликни қай даражада яхши олдини олишини аниқлаш мақсадида клиник синовлар маълумотларидан ёки вакцинадан реал фойдаланиш аввалгидай зарурлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Вакцинанинг III фазасининг клиник синовлари натижалари ҳали чоп этилгани йўқ.
28 нафар кишидан намуна олиш ва уларни тестдан ўтказиш ишлари олиб борилган тадқиқот яна шуни кўрсатдики, иккинчи дозадан кейин узоқроқ танаффусдан кейин учинчи дозани олган кишиларнинг намуналари коронавирус вариантларига қарши кўпроқ фаолликни намоён этган.
Ушбу мақола муаллифлари таркибига Хитой Фанлар академиясининг Микробиология институти тадқиқотчилари кирган. Ушбу институт Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical бўлинмаси ва бошқа Хитой муассасалари билан биргаликда вакцина устида ишламоқда.
Қайд этиб ўтамиз, “Спутник” зардобларининг ҳинд штаммига қарши фаоллиги тахминан 2,6 баравар пасайган. Бу ҳақда Гамалея номидаги марказ директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Денис Логунов билдирган.
«Биз ҳинд штаммининг “Дельта” вариантига нисбатан зардоблар фаоллигининг бироз пасайишини кўряпмиз – бу “Спутник V” вакцинацисига нисбатан тахминан 2,6 бараварни ташкил қилади».
Шарҳлар