Сохта тадбиркор аёл қўлга тушди

Фото: киберхавфсизлик хизмати

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшовчи 33 ёшли (аёл) Ш.Г. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 9.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи 33 ёшли (аёл) У.З. содир этганлиги аниқланган.

Хабарга кўра, «гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган, У.З. Ш.Г билан «Телеграм» мессенжери орқали танишиб, унга ўзини дорихоналарга дори етказиб берувчи тадбиркор эканлиги, агарда унга сармоя киритса, кўрилган фойдадан вақтида беришини айтиб, алдов йўли билан 9.000.000 миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олгандан ва кейинчалик берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган».

Мазкур ҳолат юзасидан  Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, У.З.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.