Тадбиркорларга сифатли божхона хизматлари кўрсатилмоқда
Бугун бозор муносабатлари шароитида амалга оширилаётган фаол инвестиция сиёсати, эркинлаштирилган ташқи савдо ва валюта операциялари ҳақиқий бозор иқтисодиётида соғлом рақобат муҳитини шакллантиряпти. Қайд этиш керак, иқтисодий бу жараён ҳар бир тармоқ олдига ривожланишнинг устувор йўналишларини белгилаб бермоқда. Хусусан, божхона тизимига ҳам. Бу борада соҳа ходимлари хорижий тажрибадан келиб чиқиб, божхона постларида фаолиятни янада эркинлаштирмоқда. Натижада, тадбиркорларнинг қимматли вақт сарфи ҳамда ҳаражатлари қисқармоқда.
Мақсад экспорт салоҳиятини ошириш, экпортёр корхоналар учун қулайликлар яратиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Аркбулоқ» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари корхоналарга амалий ёрдам бериш, уларга божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида экспортёр корхоналар фаолияти билан яқиндан танишмоқда.
Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Ўзбекистондаги энг йирик салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналардан бири фаолияти билан танишдик.
Ташкил этилганига салкам 20 йил бўлган корхонада, бугунга келиб 400 дан ортиқ иш ўринлари яратилган.
Ишлаб чиқариш жараёнида божхона имтиёзларидан фойдаланган ҳолда Германия давлатидан келтирилган технологик ускуналарни фойдаланилади.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида корхона томонидан 396,5 минг. долларлик товарлар Тожикистон ва Қиғризистон давлатларига экспорт қилинган.
Ташриф давомида пост ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолият жараёнларини амалга оширишдаги муаммолари ўрганилди, шунингдек, уларга божхона соҳасида янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар талаблари етказилди. Учрашувда пост ходимлари тадбиркорларга доимо кўмак беришга тайёрлигини айтиб ўтишди.
Умуман олганда, жорий этилаётган барча чора-тадбирлар тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини қўллаб қувватлаш, уларнинг эркин фаолият юритишларини таъминлаш, қолаверса ички бозорни рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдирган ҳолда экспорт ҳажмини кескин оширишдан иборат.
Шарҳлар