Тахмина Турдиалиева дунёнинг 100 та архитектор аёли китобига кирди

Фото: Plov press

Тахмина Турдиалиева Британия архитекторлари Қироллик институти томонидан чоп этилган “Дунёнинг 100 та архитектор аёли” китобига киритилди.

Тахмина Турдиалиева Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Хитойнинг Хуачжун фан ва технологиялар университетини тамомлаган. Better Together Challenge 2019  (Корея Республикаси), Turkistan Architect Awards (Қозоғистон) халқаро архитектура танловларининг совриндори. У Хитой ва Италияда ишлаган, бугунги кунда Тошкентда ўзининг TT Design Lab архитектура студиясини бошқаради.

Китобнинг расмий тақдимоти 23 январь куни Лондонда бўлиб ўтади.

Сўнгги ўн йил ичида архитектура оламида гендер мувозанатига интилиш кучаймоқда. Архитектор аёлларнинг меҳнати ва ютуқлари нисбатан эътибордан четда қолади.

Ушбу нашр аёлларнинг архитектура муҳитига қўшган ҳиссаларини ҳақли равишда эътироф этади ва нишонлайди.

“Дунёнинг 100 та архитектор аёли” – бу дунёнинг турли бурчакларида фаолият кўрсатаётган ғаройиб архитектор аёлларнинг бой, ранг-баранг ва қизиқарли ишлари ҳақидаги китоб.

Китобда ўзбек архитекторининг Тошкентдаги объектлари – Шота Руставели кўчасидаги Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маъмурий биноси ва Замонавий санъат марказидаги ёзги ҳовлининг соялаштирилган конструкцияси тақдим этилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.