Тахтақорача довонида ҳалок бўлганларнинг икки нафари Венгрия фуқаролари бўлган
Ўзбекистон Республикасининг Венгрияда элчихонаси «Китоб-Самарқанд» йўлида Қашқадарё вилоятида тошлар қулаб тушиши натижасида икки нафар Венгрия фуқаросининг фожиали ҳалок бўлганлиги ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилди, деб ёзади элчихона матбуот хизмати.
«Вафот этганларнинг яқинларига ва оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирамиз. Ушбу бахтсиз ҳодиса, афсуски, дунёнинг исталган нуқтасида содир бўлиши мумкин бўлган табиий офат натижасида рўй берди», – дейилади хабарда.
Ўзбекистон томони барча тафсилотларни аниқлаш учун синчковлик билан тергов ўтказмоқда. Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг жасадларини ватанларига тез орада қайтаришда тўлиқ ёрдам беришга тайёрлик билдирилган.
Аввалроқ, Қашқадарё вилоятидаги довонда тошлар қулаб тушиши натижасида ҳалок бўлганлар ҳақида ёзгандик.
Шарҳлар