Ўзбекистонда 576 минг киши такси ҳайдовчиси сифатида расман рўйхатдан ўтган
Ўзбекистонда 576,1 минг нафар такси ҳайдовчиси ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида расман рўйхатдан ўтган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар бермоқда.
Йил бошидан 15 августгача агрегаторлар орқали 166 миллиондан ортиқ қатнов учун 3 трлн сўмлик фискал чек берилган. 1 март ҳолатига (18,3 млн қатнов) таққослаганда қатновлар сони 9 баробарга ортган.
Апрель ойида 6 та такси агрегатори солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган эди. Бугунги кунда интеграцияни якунлаган агрегаторлар сони 142 тани ташкил этмоқда.
Аввал норасмий ишлаб келган ярим млн нафардан ортиқ фуқаро (576,1 минг) йўловчи ташиш соҳасида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида расман рўйхатдан ўтган. Улардан 361 минг нафардан зиёди агрегаторлар орқали хизмат кўрсатади, бу март ойидаги кўрсаткичларга нисбатан 2 баробар кўп.
- 125,6 минг нафари 1 млн сўмгача;
- 104 минг нафари — 1−5 млн сўм;
- 45,3 минг нафари — 5−10 млн сўм;
- 78 минг нафари — 10−50 млн сўм;
- 7,6 минг нафари — 50−100 млн сўм.
171 нафар ҳайдовчининг даромади 100 млн сўмдан ошган.
«Бу рақамлар норасмий бандлик ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг яширин шаклларини легаллаштиришнинг натижаларини яққол кўрсатиб турибди. Такси бозорида яширин айланмалар улушини камайтириш — бу ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг ҳуқуқлари қонун билан ҳимояланган адолатли ва шаффоф бозорни яратиш йўлидаги муҳим қадам», — дейилади Солиқ қўмитаси хабарида.
Шарҳлар