Такси хизматлари бюджетга 9,7 млрд сўмлик солиқ тўлаган
Такси хизматлари соҳасини легаллаштириш, расмий иш билан банд бўлмаган шахслар фаолиятларини қонунийлаштирган ҳолда ушбу бозордаги айланмалар ҳисобини юритиш бўйича бошланган ишлар йил сўнггига бориб ўзининг илк самарасини берди, деб хабар бермоқда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати.
Биринчидан, бозорнинг энг катта иштирокчилари солиқ тизимлари билан интеграция қилиниб, такси хизматлари учун фискал чек берилмоқда.
Иккинчидан, йўловчи ташиш хизмати билан шуғулланувчи ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг расмий даромад манбаи шаклланиб, иқтисодий ҳаракатларда даромад тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олина бошланган.
Хабарга кўра, “2023-йил декабрь ойида онлайн-такси агрегаторлари орқали 4,4 миллион ташувлар амалга оширилган бўлса, феврал ойида бу рақам 8,9 миллиони ташкил этган”.
Шунингдек, нақд ва нақдсиз ҳисоб-китобларда тўловларни фискаллаштириш бўйича ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида декабрь-феврал ойларида бюджетга 9,7 млрд сўм солиқлар тўланган.
Шарҳлар