186 мингдан ортиқ абитуриент талабаликка тавсия этилди

Foto: xabardor.uz

Олий таълим муассасаларининг 2024/2025 ўқув йили учун ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича 186 871 нафар абитуриент бакалавриат таълим йўналишларига талабаликка тавсия этилди. Бу ҳақда 19 август куни АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилинди, деб ёзади “Газета.uz”.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори маслаҳатчиси Зоҳид Шакаровнинг сўзларига кўра, бу йилги имтиҳонларда давлат гранти асосида ўртача ўтиш балли — 121,7, тўлов-контракт асосида ўртача ўтиш балли — 94,7 ни ташкил қилган.

Талаба бўлган 186 871 нафар абитуриентдан 41 153 нафари давлат гранти, 145 718 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган.

Уларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти қуйидагичани ташкил этади:

Кундузги таълим шаклига:

  • давлат гранти асосида — 39 903 нафар;
  • тўлов-контракт асосида — 84 132 нафар;

Сиртқи таълим шаклига:

  • давлат гранти асосида (имтиёзли) -1046 нафар;
  • тўлов-контракт асосида — 48 555 нафар;

Кечки таълим шаклига:

  • давлат гранти асосида (имтиёзли) — 153 нафар;
  • тўлов-контракт асосида — 8455 нафар;

Масофавий таълим шаклига:

  • давлат гранти асосида (имтиёзли) — 51 нафар;
  • тўлов-контракт асосида — 4576 нафар;

Талабаликка тавсия этилганларнинг 14 230 нафарини имтиёзли қабул параметрлари доирасида қабул қилинганлар, шунингдек, 120 845 минг нафарини жорий йил битирувчилари ташкил этади.

«Абитуриентлар танлаш муддати якунлангунга қадар ўз танловларини ўзгартиришлари мумкин. Абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани тўғрисидаги якуний танлов натижалари танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади», — деди агентлик вакили.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.