Талабалар Тошкентга қайтди… Яна ТТЖ муаммоси
2023-2024 ўқув йили бошланди. Барча таълим муассаслари, мактаб, коллеж, академик лицейлар ва олий таълим муассасаларида ҳам ҳаёт қайнашни бошлади. Биз ҳам уларнинг бугунги кайфияти, таълим олишга бўлган иштиёқларию, талабаларни Тошкентда кутаётган муаммо ва қийинчиликларини ўрганиш мақсадида фотосаёхатни амалга оширдик.
Дастлабки манзилимиз Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетлари ва талабалар шаҳарчаси жойлашган ҳудуд бўлди.
Бу ерга боришингиз биланоқ кўзингиз Беруний метро бекатидан то университетлар жойлашган ҳудудга қадар ўрнатилган Талабаларни ётоқхона ва ижара уйларга жойлашишларига кўмаклашувчи кўчма штаблар, кўнгиллилар гуруҳлари аъзолари, ОТМлар мутасадди вакилларию, талабалар, уларнинг кўзлари мунгли боқиб турган ота-оналарига тушади.
Кўчма штабларда дастлаб онлайн рўйхатдан ўтган, имтиёзга эга талабалар, олис вилоят ва ҳудудлардан келган талабалар навбат билан ТТЖларга жойлашишга ошиқмоқдалар, навбати келмаганлар эса кўрпа-тўшагини қучоқлаган ҳолда ўйга толиб ўтирганини кўрасиз.
Бу жараёнлардан фоторепортажимизда ҳам танишишингиз мумкин. Суратлар ўзи сизга жараёнлар ҳақида сўзлаб беради.
Бобур Каримов олган суратлар
Шарҳлар