Талабалардан ижара тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун ариза қабул қилиш бошланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон қарорига асосан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилиши бўйича аризаларни онлайн юбориш имконияти яратилди.
Ариза бериш қуйидагича амалга оширилади:
- kontrakt.edu.uz ахборот тизимидан рўйхатдан ўтилади ва шахсий кабинетга кирилади;
- шахсий кабинетдан “Ижара тўловлари” бўлими танланади.
- “Ариза юбориш” тугмаси босилади ва ариза юборилади.
Бунда 1-босқич талабаларидан жорий ўқув йилининг сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этилмайди.
Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун ижара шартномаси бўлиши талаб этилади.
Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш хизмати: http://ijara.soliq.uz
Улашиш:
Шарҳлар