Энди талабаларга грант 2 хил усулда берилади

Фото: yuz.uz

Талабаларга грант 2 турда тақсимланади: 100 фоизлик ва 50 фоизлик. Талаба биринчи курсни тугатгач, унга грант бир йиллик ўзлаштириш кўрсаткичига қараб берилади.

“Масалан, бир гуруҳга 50 нафар бола грант асосида қабул қилинди. Жами гуруҳда эса 200 талаба бор. Уларга ажратиладиган грантнинг 50 фоизи 100 фоизлик, қолган ярми эса 50 фоизлик грант бўлади. Бунда жами 50 та грантнинг 25 таси 100 фоизлик, қолган 25 таси эса 50 фоизлик грант бўлади”, – дейилади хабарда.

Контрактда ўқиётган талаба 50 фоизлик грант олиши учун ҳам яхши ўзлаштиришга эга бўлиши керак. Мамлакатда ГПА – ўзлаштириш кўрсаткичи учдан бешгача ҳисобланади. Шу ГПА кўрсаткичи энг юқори бўлганларга 100 фоизлик грант, пастроқ бўлганларга эса 50 фоизлик грант берилади ва ушбу тартиб 1-курслардан бошланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.