Талабаларни ижарага қўйган уй эгалари даромад солиғи тўламайди
Солиқ кодексининг 378-моддасида солиқ солинмайдиган даромад турлари кўрсатилган бўлиб, ушбу модданинг 19-прим 1-бандида, солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солинмайди деб кўрсатилган.
Юқоридаги асосга кўра, талабаларни ўз уйларига ижарага қўйиш орқали ижара ҳақидан даромад топаётган шахсларнинг ушбу даромадларидан даромад солиғи олинмайди.
Маълумот учун, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларининг 60 фоизига ойлик ижара тўловининг бир қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилиши режа қилинган.
Улашиш:
Шарҳлар