Таълим масканларига “Қизил китоб”лар тарқатилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан ёш авлоднинг экологик билими ва маданиятини болаликдан шакллантириб бориш мақсадида болалар учун мўлжалланган “Қизил китоб” нашр эттирилган эди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар беряпти.
«Мазкур китобнинг ўз эгаларига етиб боришини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан жойларда унинг мазмун-моҳияти ҳақида мактаб ўқувчиларига батафсил тушунчалар берилиб, уларнинг жавонлари «Қизил китоб» лар билан бойитиб борилмоқда», – дейилади хабарда.
Шу жумладан, бошқарманинг мутахассис ходимлари Учтепа тумани ҳудудида жойлашган 194-сонли мактабда бўлишиб, ўқувчи ёшларга «Қизил китоб»лар тарқатишди.
Шарҳлар