Таълим тизимига етказиб берилган мебеллар асл баҳосидан анча қимматга тушган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Q.N.” МЧЖ раҳбари Ж.В. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига мебель ҳамда бошқа жиҳозларни тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали қиммат нархларда етказиб берганликлари аниқланган, деб хабар бермоқда Департамент матбуот хизмати.
Хабарга кўра,“жиҳозлар ҳақиқий баҳосидан 532,8 млн сўмга қимматлаштирилган”.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар