Таллинда спротчиларимиз 1 та олтин ва 1 та бронза медалларни қўлга киритди

Foto: Olypic.uz

Айни кунларда Эстония пойтахти Таллин шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича нуфузли халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Аҳамиятлиси, унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам нуфузли ўринларни эгаллашяпти. Ортда қолган кун дастурида спортчиларимиз 1 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

🥇 Олтин медал:

140 см (тўсиқ баландлиги): Абдураҳмон Абдуллаев (“Отто ван де Ачтерҳоэк” лақабли отда)

🥉 Бронза медал:

140 см: Бекзод Қурбонов (“Маттс ВГ”)

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.