Термизда тадбиркорнинг миллионларини ўзлаштирган дорихона мудири қўлга тушди

Фото: департамент

Департаментнинг Термиз шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, фуқаро М.Х. “Ш.” хусусий корхонасига қарашли дорихона мудири вазифасида ишлаб келиб, ўзининг моддий жавобгарлигидаги дори воситаларини сотувидан тушган 608,6 млн сўмни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган ва тадбиркорнинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.