Фарғонада тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб келаётган шахс қўлга тушди

Фото: видеодан фото кўчирма

Фарғона вилоятида фуқаро бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина салони ва юкхонаси текширилганида, унда хорижда ишлаб чиқарилган “Zumerret” номли тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Текширувлар давомида ушбу тамаки маҳсулотларининг божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари ва акциз маркалари мавжуд эмаслиги маълум бўлган. Улпрнинг қиймати 35 млн. сўмлик  яъни 3500 қутини ташкил этади.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.