Саида Мирзиёева “Тамерлано” операси премьерасида иштирок этди

Foto: Telegram / Saida Mirziyoyeva

Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева 2 октябрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри саҳнасида режиссёр Стефано Пода талқинидаги “Тамерлано” операсининг премьерасида қатнашди.

Жорж Фридерик Ҳанделнинг (1685-1759) оригинал мусиқаси бастакор Кирилл Рихтер сайқалида, ўзбек миллий чолғу асбоблари жўрлигида оркестр томонидан ижро этилди.

Операнинг жаҳон премьераси бундан роппа-роса 300 йил муқаддам 1724 йилда бўлиб ўтган — бу Ғарбий Европа мусиқа санъатининг Темурийлар салтанати асосчиси Амир Темурга бағишланган дурдона асари эди.

“Бу премьера биз учун ўтмиш ва бугунни боғлайдиган муҳим маданий воқеадир”, — дея қайд этди Саида Мирзиёева.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.