Кеча таъминотидаги узилишлар юзасидан вазирликка қанча киши мурожаат қилган

Фото: kun.uz

13 март куни электр таъминотидаги узилишлар туфайли Энергетика вазирлиги тизим ташкилотларига истеъмолчилардан 213 та мурожаат келиб тушди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев АОКАда ўтказилган брифингда.

“Табиий ҳамда суюлтирилган газ таъминоти бўйича келиб тушган 208 та мурожаат бўйича ҳам тегишли тартибда тезкор чора-тадбирлар кўрилди”, – дейилади хабарда.

Кеча мамлакат бўйлаб кучли ёмғир ва қаттиқ шамол туфайли электр қурилмаларида юзага келган 6 та, газ таъминотида юзага келган 4 та носозлик бартараф қилинган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.