Абдулла Арипов янги лавозимларга тайинланган номзодларни ҳукумат аъзоларига таништирди
Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорларига асосан, лавозимларга тайинланган ва тасдиқлаган бир қатор номзодлар Бош вазир Абдулла Арипов томонидан ҳукумат аъзоларига таништирилди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар бермоқда.
Хусусан, Абдуваққос Воҳидович Рафиқов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси;
Азим Исраилович Ахмедхаджаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори;
Олимжон Мухамаджанович Умаров Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари;
Жамшид Юнусович Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Амриддин Насриддинович Абдурахмонов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг йўл хўжалиги соҳасига илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш ва рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани маълум қилинди.
Шарҳлар