Bo'limsiz

«Тапентадол» Ўзбекистонда гиёҳванд воситалар рўйхатига киритилди

Фото: freepik.com

Вазирлар Маҳкамасининг 19 августдаги қарорига асосан оғриқни қолдирувчи “Тапентадол” воситаси Ўзбекистонда муомаласи чекланган кучли таъсир кўрсатувчи воситалар рўйхатига киритилди.

Агар ушбу препарат ноқонуний муомалада топилса, унда унинг миқдори қуйидагича таснифланади: 0,5 граммгача – кичик миқдор; 0,5 дан 5 граммгача – оз миқдордан ошувчи миқдор; 5 граммдан ортиғи – йирик миқдор.

“Тапентадол” опиоид гиёҳванд анальгетик ҳамда онкологик касалликларда ўртача ва оғир оғриқлари бўлган одамлар учун кучли оғриқ қолдирувчи восита ҳисобланади. У ўрганишни, суиистеъмол қилишни ёки нотўғри қўллашни келтириб чиқариши мумкин бўлган моддани ўз ичига олади. “Тапентадол”ни нотўғри қўллаш ёки суиистеъмол қилиш дозанинг ошиб кетишига ва ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, ушбу соҳада назоратни кучайтириш ва уларнинг божхона чегараси орқали ўтиш жараёнини ўз вақтида расмийлаштириш мақсадида ҳукумат томонидан кучли таъсир кўрсатувчи моддалар учун ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) кодлари жорий этилмоқда.

Кучли таъсир кўрсатувчи воситалар рўйхати (жами 79 та номдаги) шунингдек, эпилепсия ва периферик нейропатик оғриқларни (нервлар шикастланганда пайдо бўладиган сурункали оғриқ) даволаш учун мўлжалланган дорилар гуруҳига кирувчи “Габапентин” билан ҳам тўлдирилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.