Ўқувчининг калтакланиши туфайли Россия ТИВ Ўзбекистон элчисига тақдимот қилди

Фото: Lenta.ru

Ўзбекистонда ўқувчининг рус тили дарсида ўқитувчи томонидан калтакланиши воқеасидан кейин Россия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси Ботиржон Асадовга тақдимот қилинди. Тақдимот — умумфуқаро ва дипломатик этикетга риоя қилиш илтимосидан иборат дипломатик хатти-ҳаракат ҳисобланади.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот ва матбуот департаменти директори Мария Захарова Тошкент мактабларидан бирида русийзабон бола билан юз берган воқеага изоҳ берганди. Россия Ўзбекистондан расмий изоҳ сўраган.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати Алишер Қодиров бўлиб ўтган воқеаларга изоҳ бериб, Россия томонига Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашмаслик ва ўзининг муаммоларини ҳал этишга эътибор қаратишни қатъий тавсия қилди.

Кейинроқ Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ҳам Тошкент мактабида юз берган воқеага юзасидан чиқиш қилди.

У ўқитувчининг ўқувчига нисбатан куч ишлатишини номақбул деб атади. Бироқ, унинг нуқтаи назари бўйича, “ташқаридан бу даҳшатли, аммо маҳаллий ҳодисага миллатлараро ва тиллараро маъно беришга уриниш” ҳам қабул қилиниши мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Чилонзор туманидаги 188-мактабда рус тили фани дарсида ўқитувчи 6-синф ўқувчисини урди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Facebook’даги “Потребител.uz” гуруҳида ёзилишича, ўқитувчи рус синфига дарсни ўзбек тилида ўтган. Ўқувчи дарсни рус тилида ўтишни сўраган. Шундан сўнг видеода акс этган ҳолат юз берган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.