Ҳайдовчи ва йўловчининг ёнидан тақиқланган моддалар топилди
2024 йил 02 март куни соат 03:00 ларда Олмазор туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспектори сержант Ш.Жoрабоев ва ППХ ходими Ж.Носировлар томонидан “Spark” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда 1995 йилда туғилган ҳайдовчи М.Ж. ва 1995 йилда туғилган йўловчи Б.А. ўзларининг кўриниши ва хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотган.
Хабарга кўра, “фуқаролар текширилганда М.Ж.нинг ёнидан 7 дона жигар рангли, ўткир ҳидли сақичсимон моддалар ҳамда йўловчи Б.A.нинг ёнидан эса 3 дона Зардекс номли психтроп дори воситаси ва пул купюрасига уралган оқ рангли ўткир ҳидли кукунсимон модда топилган”.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаролар ҳамда аниқланган моддалар Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.
Шарҳлар