Тарбияланувчи ва ўқувчиларга жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказишга йўл қўйилмайди

Foto: ochiq manba

Мактабгача ва мактаб таълим вазирининг 2024-йил 12-июндаги «Мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог-ходимлар учун намунавий етика қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 187-сонли буйруғига кўра педагог-ходимларга қуйидагича талаблар қўйилган. Улардан енг муҳимлари:

  • таълимий-тарбиявий фаолият ва дарсларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли олиб бориши;
  • мавзудан ташқари мавзуларга чалғимаслик;
  • тарбияланувчи ва ўқувчилар шахсини ҳурмат қилиш;
  • таълим муассасаларида юзага келадиган ҳар қандай муаммони қонун, ошкоралик ва демократик асосда ҳал қилиш;
  • доимий равишда ўз-ўзини шахсий ва касбий ривожлантириб бориш;
  • тарбияланувчи ва ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;
  • тарбияланувчи ва ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни гуруҳдошлари ва синфдошлари олдида муҳокама қилмаслик;
  • тарбияланувчи ва ўқувчиларни оммавий изза қилмаслик;
  • таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён йетказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;

Еслатиб ўтамиз, сўнги кунларда мактабгача ва мактаб таълими вакиллари билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар инсон кўнглини ҳира қилмоқда. Мана шундай ҳолатларни олдини олишда юқоридаги нормативларга амал қилиш ўта зарур еканлигини ёдда тутинг!

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.