Тарбияловчи боланинг отасидан сўрамасдан қизлар кийимини кийдиргани учун ишдан ҳайдалди

Foto: suniy intelekt orqali yaratilgan

Болалар омбудсманига Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи И.К. (эркак) мурожаат келиб тушган. Унда айтилишича, вояга етмаган ўғли Я.К. (2016-йилда туғилган) Тошкент шаҳридаги Миробод тумани МТТ тарбияланувчиси эканлиги, 2022-йилда тарбиячи ўғлига қизлар кийимини кийдириб, лаб ва юзларини бўяб, аёллар рақсини ижро эттиргани, бу билан ўғлининг шаъни ва қадр-қимматини камситгани, бундай саҳна кўринишлари ҳақида уни ота сифатида огоҳлантирмай, рухсатини олишмагани, бу воқеадан “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали унга келган фото ва видео тасвирлардан хабар топганлигини билдириб, боласининг бузилган ҳуқуқлари тикланишида ёрдам сўраган.

Болалар омбудсмани сўрови асосида мазкур ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўрганилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, Я.К. қатнашган тадбирда саҳна кўринишини ташкилаштирган тарбиячи Х.Қ. эканлиги ва болага оид бу саҳна хусусиятлари юзасидан отадан рухсат олмагани аниқланиб, тарбиячига нисбатан Меҳнат Кодексининг 157-моддаси (Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш) билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.