Тарифларни ноқонуний оширгани учун “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари”га қарши иш қўзғатилди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси учун электр энергияси тарифларини ноқонуний оширганлиги юзасидан иш қўзғатди, дея хабар беради қўмита матбуот хизмати.
Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси қўмитанинг вилоят бўлимига тарифлар оширилиши юзасидан шикоят билан мурожаат қилиб, амалий ёрдам сўраган.
Натижада бошқарманинг махсус комиссияси томонидан “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари” АЖга нисбатан иш қўзғатилди.
Вазиятни ўрганиш жараёнида мутахассислар электр энергияси учун тўловларда белгиланган тарифлар ошириб юборилганини аниқлади. Талабларга риоя қилмасдан оширилган тарифлар натижасида 115 миллион сўм қўшимча тўлов ҳисоблаб чиқилган.
Шарҳлар