“Бухоро амирлиги” даврига оид тарихий тангаларни сотаётганлар қўлга олинди

Фото: Хоразим ИИБ

Урганч туманида яшовчи, 1963 йилда туғилган фуқаро Қ.Б. жорий йилнинг 13 февраль куни “Хива хонлиги” даврига оид 2 дона, “Бухоро амирлиги” даврига оид 1 дона тангаларни танишига 5000 АҚШ долларига қонунга хилоф равишда сотаётган пайтида Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар беряпти.

“Шундан кейин гумондорнинг уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида қадимий экспонатларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди”, – дейилади хабарда.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.