Сурхондарёда тарихий ёдгорликни бузиб, иссиқхона қуриб олган хусусий компанияга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.
Назорат тадбирларида Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги V – VII асрларга оид “Қорабоғтепа-1” археологик ёдгорлигининг 585 м3 майдони фуқаро С.С. ва М.С.лар томонидан уй-жой қуриш мақсадида текислаб юборилиб, ёдгорликка 19,3 млрд. сўмлик зарар етказилган.
Шунингдек, Сариосиё туманидаги мил.авв. III–I асрларга оид “Ҳайвонтепа” археология ёдгорлигининг 3500 м3 майдони “М.И.С” хусусий корхонаси томонидан иссиқхона қуриш мақсадида бузилиб, ёдгорликка 208,1 млрд. сўмлик зарар етказилган.
Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Бош прокуратура эслатишича, мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.
Шарҳлар