Тармоқлада муфтий Нуриддин Холиқназаров номидан ёлғон видеолар тарқатилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг видеотасвирига махсус дастур ёрдамида қайта ишлов бериш орқали, гўёки мазкур телеграм канали пулга муҳтож инсонларга ёрдам беради дея таъкидланиб, Интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган хабарлар тарқатилмоқда.
«Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди. Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз», – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар